English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачи туманида аҳолига қулайликлар (+видео)
14:23 / 2023-12-20

Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ошириш йўлида Божхона қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мунтазам равишда таҳлиллар олиб борилиб, мавжуд муаммолар масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиб келинмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Пахтачи туманида бугунги кунда 155 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, 59 та маҳаллалардаги 37  минг 388 та истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилади. Туманда мавжуд трансформаторнинг қуввати талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли ҳар йили куз-қиш мавсумида электр энергиясидан узилишлар кузатиларди.  

Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ўрганишлардан сўнг аҳолини қийнаб келаётган мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида туманнинг Янгиобод маҳалласида жойлашган подстанциясига 6000 киловатлик трансформатор ўрнига 16 000 киловатт қувватли трансформатор ўрнатиб берилди. Куз-қиш мавсумида вилоят аҳолисини газ билан таъминлаш йўналишида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 263 та газ тақсимлаш пунктлари ҳамда 13 километрга яқин газ қувурлари таъмирланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7Odof88NaWc" title="Paxtachi tumanida aholiga qulayliklar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ушбу давр мобайнида аҳолига 263 мингдан зиёд газ баллонларида жами 5 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди. Бундан ташқари, вилоят аҳолиси эҳтиёжи учун 3 000 дона маиший газ балонлари олиб келинди ва 1 000 донаси аҳолига тарқатилди.

Шунингдек, бугунги кунда вилоятда жами 3 500 дона газ балонлари захира сифатида омборда сақланмоқда.

Санжар Тошпўлатов,

Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА