Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта хомашёсини етиштириш, йиғим-терим харажатларини кредитлаш ва реализация қилишда қулайлик
15:18 / 2023-12-26

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра: пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш; 

пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, пахта хомашёси учун эълон қилинган нарх асосида молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябригача (2024 йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача) пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида фьючерс шартнома тузилади. 

Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта хомашёсини етиштирувчиларнинг пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Бунда пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратиладиган кредитларнинг миқдори агротехник тадбирлар учун зарур бўладиган минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва кимёвий воситаларнинг нархлар динамикасини таҳлил қилиб, шунингдек, агротехник хариталардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Жамғарма томонидан ойма-ой белгиланади.

Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.

Пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги НИЗОМга мувофиқ сотувчи томонидан пахта хомашёси ички бозорда муайян ҳудуддаги (вилоятдаги) пахта-тўқимачилик кластерига биржа орқали фьючерс шартномаси асосида ҳамда фьючерс шартномасидан ортиқча ҳажмда ёки тўлиқ ўз маблағи ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси ёки пахта хомашёсини тегирмон усулида қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотлар (тола, чигит, линт, ўлик пахта) барча харидорларга биржа савдолари орқали эркин сотилади.

Фьючерс шартномасидан ортиқча ҳажмда етиштирилган пахта хомашёси ёки уни қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни (тола, чигит, линт, ўлик пахта) сотувчи томонидан тўғридан- тўғри фьючерс шартномаси тузган харидорга сотиш шартномаси биржанинг ахборот порталида тузилади ва ушбу шартнома бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилади. 

Биржа харидорнинг сотувчига пахта маҳсулотлари учун амалга оширган тўловлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали солиқ органига тақдим этиб боради. 

Сотувчи ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб 31 декабргача (2024 йил учун 2024 йил 1 февралгача) келгуси йил учун пахта хомашёсини ўзининг ҳудудидаги (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят ҳудудида жойлашган) пахта-тўқимачилик кластерига сотиш бўйича стандарт биржа контрактини очиш учун биржага ариза билан мурожат қилади.

ЎзА