French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта-тўқимачилик кластерининг ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги корхонаси
17:00 / 2022-02-17

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “Poly Tex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг “Sayxun Gold Oil” корхонаси иш бошлади.

Мазкур кластер фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган. Лекин қисқа фурсатда, пахта хомашёсини экишдан, етиштиришгача, етиштирилган хомашёни қайта ишлаб, ундан тайёр маҳсулот олишгача бўлган жараёнларни муваффақиятли амалга ошириб, юқори самарадорликка эришди. Иш, хизмат, қайта ишлаш жараёнлари режа асосда йўлга қўйилди.

Кластер жамоасининг навбатдаги янгилиги бўлган  “Sayxun Gold Oil” корхонасида ярим тайёр хомашёдан ёғ ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

[gallery-5800]

– Корхонани ишга тушириш учун кластер таъсисчилари томонидан 29 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди, - дейди “Sayxun Gold Oil” масъулияти чекланган жамияти бош иқтисодчиси Эрмонқул Ҳусанбоев. – Пахтадан ажратиб олинган техник чигит қайта ишланиб, ундан рафинадланган ёғ маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Кунлик, ишлаб чиқариш қуввати 85-90 тоннани ташкил этиб, қайта ишланган чигитдан 20 тонна рафинадланган ёғ, кунжара ва шулха маҳсулотларини ишлаб чиқаряпмиз. Аслида бу жараённи бошлаганимизга унча кўп бўлгани йўқ. Тайёргарлик, синов жараёнлари муваффақиятли тугатилгач, кейинги босқичларни бошладик.

Мазкур корхонада ишлаб чиқариладиган кунлик ёғ маҳсулотларининг 15 тоннаси Хитойдан келтирилган қадоқлаш ускунаси орқали 4,2 литрли бежирим идишларга қадоқланади. Қадоқланган, рафинадланган ёғ маҳсулотлари биржа савдоси орқали истеъмолчиларга етказиб берилади. Тез фурсатда, шунингдек,  ёғни 1 ва 3 литрли идишларга қадоқлаш, ёғ ишлаб чиқариш жараёнида чигит таркибидан ажратиб олинган техник сопистокдан совун ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ишни бир маромда кетиши хомашёга боғлиқ. Корхонага техник чигит маҳсулотлари “Poly Tex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластеридан, қолаверса, вилоятнинг Сирдарё, Гулистон туманидаги пахта-тўқимачилик кластерларидан келтирилади. Яқин орада қўшни Қозоғистондан ҳам писта (кунгабоқар) келтирилиши кутилмоқда. Мазкур ҳамкорлик шартномаси муваффақиятли имзолангач, минг тоннадан зиёд писта (кунгабоқар) келтирилади. 



Фурқат ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА