ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё воҳасида пахта йиғим-терими авжида. Ҳосилдор далаларда теримчилар барака мевасини йиғиб олишга киришиб, мўл ҳосилни давлат омборларига пешма-пеш етказиб бермоқда.
Жорий йилда вилоят фермер хўжаликлари 62 минг 850 гектар майдонда ғўза парваришлади. Теримни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилди.
[gallery-25245]
Вилоятда 1 минг 277 та терим отряди тузилиб, мингдан ортиқ трактор ва деярли 2 мингга яқин тиркама ҳосилни қабул масканларига тезкор етказиб бермоқда. Бундан ташқари, хорижда ишлаб чиқарилган 60 та замонавий пахта териш машинаси ҳам сафга қўшилди.
Теримчилар даланинг ўзида иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ва дам олиш учун зарур шароитлар билан таъминланган. Бу эса уларнинг меҳнатини енгиллаштириб, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишга хизмат қилмоқда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мавсумнинг иккинчи босқичи асосан янги келтирилган пахта териш машиналари ёрдамида олиб борилади. Сурхондарёлик меҳнаткашларнинг ана шундай фидокорона ҳаракати туфайли бу йилги пахта терими ҳам баракали бўлиши кутилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА