French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта қабул қилиш маскани иш бошлади
17:32 / 2022-09-09

Фарғона вилояти Учкўприк туманида қиймати 10 миллион долларлик замонавий қишлоқ хўжалиги мажмуаси қурилишининг дастлабки босқичида пахта қабул қилиш маскани фойдаланишга топширилди.

“Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йил июнь ойида замонавий пахта қабул қилиш маскани, пахта тозалаш заводи, биолаборатория ва “Agrotex” мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилган эди.

Қарийб 13 гектар майдонда барпо этилаётган янги мажмуанинг лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил этади. 2023 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади.

Очилиш маросимида сўз олганлар лойиҳада белгиланган ишлар яна давом этишини таъкидлаб, ташаббускорлар ишларига ривож, далалардаги ҳосилларга қут-барака тилади.

М. Сулаймонов, ЎзА