Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта-2021: Шофирконлик “Исломбобо-2000” фермер хўжалиги икки кунда шартномавий режани бажарди
13:54 / 2021-09-04

Бухоро вилояти Шофиркон туманида пахта йиғим-теримига киришилди.

Туманнинг “Тезгузар” МФЙ ҳудудидаги “Исломбобо-200” фермер хўжалиги аъзолари жорий йил эрта баҳорида 20 гектар майдонга чигит қадаб, парваришлаганди. Натижада давлатга 60 тонна сифатли пахта хом ашёси топширишни аҳд қилишганди.

Ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида, хўжалик аъзоларининг юзи ёруғ бўлди. 320 нафар теримчи 4 отрядга бириккан ҳолда икки кунда белгиланган режа 61,5 тоннага етказиб бажарилди.

Хўжалик далаларида эса ҳали ҳосил чўғи баланд. Терим эса бир дам сусайгани йўқ. Мавсумда теримчиларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш масалалари эса туман ҳокимлиги, кластер раҳбарлари ва фермерларнинг асосий диққат-эътиборида бўлиб турибди.

Зариф Комилов, ЎзА