Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Патронаж ҳамшираларга велосипед топширилди (+видео)
16:54 / 2024-04-08

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан касалликка қарши курашиш, беморлар ҳолидан хабар олишни тезкор амалга ошириш мақсадида шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган 10 та ҳудуддаги патронаж ҳамшираларига велосипед топширилди.

Мазкур ташаббус бирламчи тизим сифатини яхшилаш, профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, ҳудудидаги беморлар ҳолидан вақтида хабардор бўлиб туриш учун йўлга қўйилди.

Мамлакатимизда аҳолини, хусусан, қишлоқ жойларда патронаж қамрови сифатини янада яхшилаш, аҳолининг барча қатламига ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларнинг янгича мезон ва таъсирчан усулларини жорий этилиши соҳадаги ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан биридир.

[gallery-16825]

- Оилавий поликлиникада иш бошлаганимга 20 йилдан ошди, - дейди Қўштепа тумани кўп тармоқли марказий поликлиникага қарашли Дўрмон оилавий шифокор пункти патронажи Илҳомжон Раҳматов. - Поликлиника билан мен хизмат кўрсатадиган қишлоқ орасидаги масофа 10-15 километрни ташкил этади. Баъзида пиёда кунига 20 километрдан зиёд масофа босар эдим. Энди эса янада қулай бўлди, велосипедда юраман. Ҳаракатланиб туришнинг саломатлик учун ҳам фойдаси катта. Бу билан аҳолига ўрнак ҳам бўламиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cjIVHyRM8Tw" title="Patronaj hamshiralarga velosiped topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА фотомухбири