French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Patriot ракетаси ишлаб чиқарилиши купаяди
18:10 / 2026-01-07

Америка мудофаа компанияси “Lockheed Martin” Трамп маъмурияти билан “Patriot” тутувчи ракетаси етказиб бериш бўйича янги доиравий келишувга эришди. Шартномага кўра, энди энг сўнгги русумдаги шундай аслаҳа ишлаб чиқариш етти йил ичида йилига ҳозирги 600 донадан 2000 донага кўтарилади.

– Ҳукумат билан PAC-3 MSE ракетаси йиғиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиришга қарор қилдик, – деб ёзди корхона масъул вакили ижтимоий тармоқ орқали. – Асбоб-ускуна, синов қурилмаси ва 13 000 дан зиёд етказиб бериш тармоғи бўлимлари таъминот занжири барқарорлигини оширади.

Сўнгги икки йилда шу русумдаги қурол ишлаб чиқарилиши 60 фоиз ошган. Хусусан, 2025 йил 620 дона ракета етказиб берилиб, ўтган йилга нисбатан 20 фоиз ўсишга эришилган.

MSE – “Missile Segment Enhancement” дастури “Patriot Advanced Capability-3” – PAC-3 ракетасининг такомиллаштирилган тури бўлиб, турли хил ҳаво нишонини ушлаш ва йўқ қилишга мўлжалланган.

С.Раҳимов, ЎзА