Самарқандда маҳаллалардаги “Қалқон гуруҳлари” аъзолари ўртасида ўтказилган “Қалқон сардорлари” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Хавфсиз маҳалла” тамойилинии ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақа маҳаллаларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларда ватанпарварлик ва масъулият ҳиссини оширишга қаратилган.

Мусобақа давомида иштирокчилар ҳарбий-ватанпарварлик тайёргарлиги, жисмоний чиниқиш, тезкорлик, жамоавийлик ҳамда сардорлик маҳорати бўйича ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этди.


Вилоят босқичи якунларига кўра, Пастдарғом тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иштихон тумани ва Каттақўрғон шаҳри жамоалари кейинги совринли ўринларга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири