Пастдарғомда янги логистика маркази очилди
Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашган “INDRA GROUP LIMITED” компанияси билан ҳамкорликда Пастдарғом туманида логистика маркази (эркин божхона омбори) ташкил этилди.
Лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун 5,6 миллиард сўм миқдорида инвестиция йўналтирилиб, 50 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Марказнинг очилишида Самарқанд вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этиб, хитойлик ҳамкорларни ва маҳаллий тадбиркорларни табриклади.
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритди.


Тадбир қатнашчилари логистика маркази қуввати ва имкониятлари билан танишди. Бу ерда электрон тижорат хизматларини ривожлантириш, юкларни тезкор ва самарали сақлаш ҳамда қайта ишлаш имкониятлари мавжуд. Марказ туман иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА