2021 йил 11 май куни Пастдарғом тумани, Чандир маҳалласида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, 2004 йилда туғилган қизи С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдириб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Туман прокуратураси бошчилигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан зудлик билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Эски Анҳор” каналидан топилган.
Самарқанд вилояти прокуратурасининг расмий баёнотида қайд этилишича, С.Х.нинг бедарак йўқолиб, ўлик ҳолатда топилганлигини ҳолати юзасидан хизмат текширувлари ва судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, воқеани бевосита гувоҳи бўлган ёки ундан хабардор бўлган шахслар доирасини аниқлаш ва улардан тушунтириш олиш ишлари олиб борилмоқда.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, С.Х.нинг қизлик пардаси бутунлиги, бузилмаганлиги, қизлик пардасини бузмасдан туриб жинсий алоқа қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, марҳуманинг жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
ЎзА