Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғомда 2 миллиард 288 миллион сўмлик кредит қарзи ундирилди
12:45 / 2022-05-31

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом тумани бўлими иш юритувига Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 13 апрелдаги қарорига асосан қарздор “Дон инвест маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Жаҳон керамика инвест” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Самарқанд филиали фойдасига 2 миллиард 288 миллион 805 минг сўм кредит қарзи ва 45 миллион 776 минг сўм ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

– Мазкур ижро ҳужжати бўйича “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилди, – дейди МИБ Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочиси Соҳиб Зиятов. – Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва қўшимча жавобгардан ундирувчи - АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Самарқанд филиали фойдасига 2 миллиард 288 миллион 805 минг сўм кредит қарзи ва белгиланган ижро йиғими ундирилди. 


ЎзА.