Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғомда 1 гектар ерни 200 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
08:00 / 2021-08-10

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Пастдарғом тумани ҳудудида 1 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг АҚШ доллари талаб қилган шахсларни қўлга олди.

 Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган хусусий тадбиркор Р.Ш. қариндоши, 1954 йилда туғилган Ғ.Н. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, туманнинг “Дўстлик” массивидаги Кимёгарлар маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро А.Ш.га расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг АҚШ доллари беришини талаб қилган.

 ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Р.Ш. ва Ғ.Н. мазкур фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

 Ер сотиш билан боғлиқ жиноий ҳаракат Жомбой туманида ҳам қайд этилди.

 Шу туманда яшовчи Т.Э. ва Н.Д. Самарқанд сув хўжалигига қарашли бўлган 16 сотих ер майдонини фуқаро Ш.Б.га ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 33200 АҚШ доллари сўрайди.

 ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбир давомида бу фуқаролар Ш.Б.дан келишилган пулнинг 7000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 Ҳолат юзасидан Жомбой туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 ЎзА