Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғом туманидаги Жазони ижро этиш манзил-колониясида 20 қути ипак қурти парвариш қилинмоқда
16:48 / 2023-05-12

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февралдаги «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида жорий йилги баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб, тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасаларида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш кўзда тутилган.

Жазони ижро этиш манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни ҳунарга ўргатиш, жазо муддатлари тугагач эркин ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш мақсадида меморандум имзоланган эди. Меморандум доирасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни қўлда ипак ва жун гилам ҳамда ипак мато тўқиш йўналиши бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларга шартнома асосида дастгоҳлар етказиб бериш режалаштирилган.  

Хусусан, бугунги кунда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Жазони ижро этиш манзил-колониясида жорий йилги баҳорги пилла етиштириш мавсумида 20 қути ипак қурти парвариш қилинмоқда ҳамда ушбу боқилган ипак қуртларидан 1 тонна 200 килограмм ҳўл пилла ҳосилини олиш режа қилинган. Мазкур ишлар учун 30 га яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.  

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов мазкур жазони ижро этиш манзил-колониясида бўлиб, у ердаги пилла етиштириш жараёнлари билан танишди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА