Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғом туманида ҳоким ўзгарди
14:36 / 2026-02-03

Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

2024 йилдан июнь ойидан буён туманга раҳбарлик қилган Ш.Раҳмонов ўз аризасига кўра, туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими А.Бобоевнинг тавсиясига кўра, Пардаев Жамшид Арзиевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Ж.Пардаев мазкур тайинловга қадар Пастдарғом тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.  

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири