English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паст самарали штат бирликлари мақбуллаштирилади
20:44 / 2026-02-05

Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда паст самарали ва бир-бирини такрорловчи штат бирликлари мақбуллаштирилади. Бундан тежалган маблағлар аҳоли томонидан кўтарилган ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасига оид долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.

Бу Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026 йил 28 январда қабул қилинган қарорида белгиланган. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, вилоят ва туман (шаҳар) даражасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар тегишли ташкилотларда ўрганишлар ўтказиб, паст самарали ҳамда такрорланувчи штат бирликларини аниқлайди. Шу асосда тайёрланган таклифлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли идораларга киритилади.

Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида рақамлаштиришни жадаллаштириш, бюджет харажатларини камида 20 фоизга мақбуллаштириш, маҳаллий бюджет ташкилотларининг бўш бинолари ва ижарадан тушаётган даромадларини хатловдан ўтказиш чоралари белгиланган.

Бухгалтерия хизматлари рақамлаштирилгани ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар жорий этилганини инобатга олган ҳолда, жорий йил 1 мартгача “ғазначи” штат бирликларини қисқартириш кўзда тутилган.

Мақбуллаштириш натижасида тежалган маблағлар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири