Паст Дарғом тумани маркази – Жума шаҳрида ҳаракат вақтинча чекланди
Айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан қизил ҳудуд ҳисобланса-да айрим туман ва шаҳарларда карантин чекловлари юмшатилган.
Айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан қизил ҳудуд ҳисобланса-да айрим туман ва шаҳарларда карантин чекловлари юмшатилган. Баъзи ҳудудларда эса чекловлар кучайтирилган.
Жумладан, бугун – 21 май соат 19.00 дан Паст Дарғом тумани маркази Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, вилоятда коронавирус инфекциясига чалинган 291 нафар беморнинг 178 нафари соғайган, 1 нафар бемор вафот этган.