English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пашинян ва Блинкен телефон орқали суҳбатлашди
10:53 / 2023-09-24

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян телефон орқали АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан Қорабоғдаги вазият тўғрисида суҳбатлашди. Бу ҳақда Еревандан ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

“Суҳбатдошлар Қорабоғдаги арманларнинг ҳуқуқи ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ гуманитар ҳолатни муҳокама қилган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Арманистон – Озарбайжон тинчлик жараёни ва минтақавий хавфсизлик масалалари истиқболи ҳам кўриб чиқилган.

Пашинян ва Блинкен мулоқотида Арманистон – Америка муносабати бўйича кун тартибида турган масалалар ҳам кўтарилган.