Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пашинян: Арманистон ва Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги тан олинмасдан тинчлик бўлмайди
10:15 / 2023-09-03

Бош вазир Никол Пашинян “Арманистон ва Озарбайжон Олмаота декларациясига мувофиқ, ўзаро ҳудудий яхлитликни эътироф этмас экан, тинчлик ҳеч қачон келмайди”, дея баёнот берди.

“Бугунги кунга келиб, Тоғли Қорабоғда вазиятни айрим вакиллар назорат қилмоқда. Бу ерда россиялик тинчликпарвар кучлар ҳам бор. Аслида, масала бошқа. Агар Арманистон ва Озарбайжон Олмаота декларациясига мувофиқ бир-бирларининг ўзаро ҳудудий яхлитлигини тан олмас экан, тинчлик ҳеч қачон бўлмайди”, деди у Италиянинг “La Repubblica” нашрига.

Шуниндек, у битимда Қорабоғдаги арманлар ҳуқуқи ва хавфсизлиги кафолати банди қайд этилмаса, шартнома маъносиз бўлиб қолади, деб таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку ва Ереван ўртасида, аввалдан келишилганидек, кечиктирмасдан тинчлик битими тайёрлашга киришиш лозимлиги тўғрисида баёнот берган. Ҳужжатда “Қорабоғдаги арманларнинг ҳуқуқи ва  хавфсизлиги” қатъий равишда таъкидланиши ҳамда Россия, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги уч томонлама барча келишувлар сўзсиз бажарилиши зарурлиги белгиланган.