Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пашинян: Арманистон Озарбайжон билан чегараларни очишдан манфаатдор
16:00 / 2022-09-07

Арманистон Озарбайжон билан чегараларни очишдан манфаатдор ва бу жараён Россия кўмагида амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

“2021 йилнинг январида Москвада биз Россия, Озарбайжон Президентлари билан Россия, Озарбайжон ва Арманистон Бош вазирлари ўринбосарлари бошчилигида минтақадаги коммуникацион ишлар билан шуғулланадиган уч томонлама ишчи гуруҳи тузиш тўғрисидаги баёнотни имзолаган эдик”.

Мазкур лойиҳага кўра, Арманистоннинг транспорт воситалари Озарбайжон ҳудуди ва Озарбайжон автомобиллари Арманистон йўлларида эмин-эркин ҳаракатланиши кўзда тутилган эди.

“Глобаль маънода лойиҳа халқаро савдо йўллари очиш имконини беради. Айтиш керакки, биз бундан манфаатдормиз”, деди Пашинян.

Арманистон Бош вазири Россиянинг Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал этишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Минск гуруҳининг ҳамраиси сифатидаги ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.