Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пашинян Алиевнинг таклифига рози!
15:42 / 2023-10-11

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев таклиф этган “3+3” форматида учрашув ўтказилишига розилик билдирди. Бу ҳақда “Тренд” агентлиги хабар берди.

Теҳронда бўлиб ўтадиган “3+3” шаклидаги музокарада қатнашишга тайёрмиз, деган ҳукумат раҳбари.

Президент Алиев минтақа муаммоларини минтақа мамлакатларининг ўзлари ҳал этмоғи лозим, дея кўп бор қайтарган.
“3+3” ташаббуси Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Эрон, Туркия ва Россия иштирокидаги мулоқотни назарда тутади.