Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Парвоз хумо равнақ транс” равнақ топмоқда
20:47 / 2023-12-30

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Парвоз хумо равнақ транс” МЧЖга пресс - тур ташкил этилди.

“Парвоз хумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамиятига 2017 йилда Ғиждувон туманидаги умумий ер майдони 9,1 гектардан иборат бўш турган собиқ ип йигирув фабрикаси инвестиция киритиш шарти билан ноль харид қийматида берилган эди. Корхонага 2018 йилда 20 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилди. Бунинг эвазига Швецария давлатининг замонавий ип-калава ишлаб чиқариш технологиялари келтириб ўрнатилди. Шунингдек, фаолиятнинг дастлабки даврида корхона томонидан жами қиймати 27 миллион доллардан иборат инвестиция ўзлаштирилди. 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Ўша пайтда жамият томонидан йилига 180 миллиард сўмлик 9,1 минг тонна ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди. 2-босқичда 2020-2021 йилларда қиймати 155,4 миллиард сўмлик пахта толасидан ҳамда кимёвий толалар аралашмасидан ип-калава ва тайёр мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш эвазига 400 нафар янги иш ўрни яратилди. Бугун эса бу рақамлар салмоғи янада ортди.  

Лойиҳанинг учинчи босқичида ҳар бири 7 минг квадрат метрли 5 қаватли бино қуриб битказилди. Бу эса 1000 нафар ишчи ўрни яратилишига асос бўлди. Умумий қиймати 200 миллиард сўмдан иборат бўлган тикувчилик комплекси фаолияти ташкил этилиши ишлаб чиқариш кўламини ҳам кенгайтирди. 2018-2023 йиллар давомида 83 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жорий қилинди. Бунинг эвазига пахта хомашёсини қайта ишлашдан то тайёр трикотаж кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган лойиҳалар амалга оширилди. Жамиятда асосан маҳаллий ёшлар ва хотин-қизлар меҳнат қилади.  

[gallery-15289]

Айни пайтда “Парвоз хумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамияти дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакати билан ҳамкорлик қилмоқда.  

Пресс-тур иштирокчилари пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга масъулларда жавоблар олишди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари