Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ да бўёқ мажмуаси иш бошлади
15:58 / 2021-06-01

Давлат раҳбарининг 2017 йил март ойида Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа асосан Ғиждувон туманидаги собиқ “Ғиждувон ип-йигирув” фабрикасининг бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ тасарруфига берилган эди. Бу ерда 2018 йил учинчи чоракда кенг кўламдаги фаолият бошланди.

2018 йил Давлат дастури доирасида жамият томонидан Германиянинг “Trutzschler”, Швейцариянинг “Reiter Machine Works LTD”, “Luwa Air Engineering AG” каби дунёнинг таниқли компанияларидан тўқимачилик асбоб-ускуналари сотиб олинди. Жаҳон талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ип-йигирув фабрикасининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 9 минг 403 тонна тайёр ип-калавани ташкил қилиб, қувватлардан фойдаланиш коэффиценти эса 2020 йилда 90 фоизга етган. Фабрика ишга туширилиши эвазига туманда яшовчи 450 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Жорий йилда ички имкониятларни кенгайтириб бораётган “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ томонидан 8 минг тонна пахта толаси ўзлаштирилди. Натижада 12 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилинди.

Ғиждувон тумани марказида ишлаб чиқариш қувватларини ошираётган “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ корхонаси ўзининг янги тармоғи — “Haj Textilе Group” компаниясининг матони бўяшда ишлатиладиган янги бўёқ комплекси фаолиятини йўлга қўймоқда.  

Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бунда 17 миллион АҚШ доллари банк кредити, 8 миллион АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан.

Натижада 400 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов қатнашди. Вилоят раҳбари томонидан корхонада меҳнат фаолиятини бошлаган ўндан зиёд ишчи-ходимларга замонавий уй-жойлар калитлари ҳам топширилди.

 

Зариф Комилов,  ЎзА