Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парваришга муҳтож шахслар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш осонлаштирилмоқда
13:29 / 2026-02-04

Маълумки, тегишли қонунчиликка мувофиқ, 2025 йилнинг 1 июнидан бошлаб мамлакатимизда “Фаол ҳаётга қадам” дастури амалиётга жорий этилди. Ушбу дастур парваришга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда оилаларга ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўмак беришга қаратилган.

Дастур доирасида 18 ёш ва ундан катта бўлган, Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича парваришга муҳтожлик даражаси 0 дан 62 баллгача баҳоланган шахслар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Мазкур дастур асосида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер орқали қоплаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ваучер шакллантиришда шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0–62 балл оралиғида бўлиши, оиланинг ижтимоий хизматга эҳтиёжи мавжудлиги, хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг уч ой ичида банд бўлиш, таълим олиш ёки касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олган бўлиши, қараб турувчи шахснинг Ижтимоий реестрга киритилган бўлиши каби талаблар инобатга олинади.

Ваучернинг субсидия тариқасида тўланадиган қиймати (1 соат учун) тизим ташкилотларида — 10 300 сўм, туман марказларида — 12 360 сўм, вилоят марказларида — 16 068 сўм ҳамда  Тошкент шаҳри ҳудудида — 18 540 сўм этиб белгиланган.  

Шунингдек, ваучер талабларига мос келмаган шахслар ҳам хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки шахс билан келишилган нархларда ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА