English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парвариш яхши бўлса, ҳосил мўл бўлади
09:52 / 2023-04-26

Бухоро вилояти Ромитан туманида ғўза парваришининг муҳим агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги тиғиз меҳнат мавсумида ғўзани культивация қилиш тадбирлари сифатли бажарилса, мавжуд ҳосил нишоналари тўлиқ сақланиб, бўлиқ кўсаклар янада кўпаяди.

Ромитан туманидаги барча фермер хўжаликлари далаларида 2023 йил ҳосили учун павариш қилинаётган ғўза майдонларига культивация билан ишлов бериш ва ҳар бир гектар ер майдонини минерал ўғитлаб бориш ишлари тизимли ташкил этилмоқда.  

Ромитан туманидаги “Шариф” фермер хўжалиги аъзолари жорий йилги баҳор мавсумида 19,6 гектар ер майдонига “Бухоро-6” навли серҳосил пахта уруғи қадашган эди. Ҳозирда экилган чигит бир текис униб чиққан. Айни пайтда ғўзага дастлабки ишлов берилмоқда.  

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммаджон Ахмедов, Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев, туман прокурори Фаррух Атоев ҳамда туман қишлоқ хўжалиги масъул ходимлари хўжалик далаларида амалга оширилаётган мазкур агротехник тадбирларни кўздан кечиришди. Ҳудуд раҳбари ва механизаторлар билан мулоқотда бўлишди.  

Масъуллар “Шариф” фермер хўжалиги раҳбари Зариф Саноқуловга ғўза парвариши жараёнида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича зарур кўрсатмалар бериб, дала-деҳқончилик ишларига ва хирмонга барака тилашди.  

Зариф Комилов, ЎзА