Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партияси съездига 52 нафар делегат сайланди
11:25 / 2021-08-26

Бухорода Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят Кенгашининг XIII Конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг Бухоро вилояти Кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, делегатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Конференциясида сўз олган партия вилоят кенгаши раиси Фармон Аминовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партия нафақат иштирок этади, балки халқимизни қийнаётган масалалар ечими, мамлакат тараққиёти, жамият равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси борасида партия Дастуридан келиб чиқиб фаоллик кўрсатади.

[gallery-3593]

Анжуманда ўтган сайловдан фарқли ўлароқ, жорий йилдаги сайлов илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтиши ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши алоҳида қайд этилди. Конференцияда партиянинг навбатдаги съездига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Навбатдаги Қурултойга партиянинг фаол ва ташаббускор ходимлари, фаоллар ва депутатлар орасидан 52 нафар делегатлар сайланди.

Музокараларда сўз олган партия фаоллари ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА