English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партиянинг таклиф ва ғоялари қўллаб-қувватланмоқда
17:39 / 2024-10-23

Андижон шаҳридаги “Navruz mall” савдо кўнгилочар мажмуасида “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган. Ана шу жараёнда “Адолат” социал-демократик партияси ҳам жойларда ўз ғоя ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида партия ғояларини тарғиб этишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказмоқда.   

Жумладан, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан сайловолди тарғибот тадбирлари доирасида Андижонда ташкил этилган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова, партия Марказий аппарати ва вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, экспертлар, ёшлар, хотин-қизлар, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда сайловчилар иштирок этди.   

Оммавий тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова сўз олиб, партиянинг сўнгги йиллардаги самарали фаолияти ҳамда бугунги кунда илгари сураётган ғоялари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Жумладан, партиянинг асосий мақсади – халқимиз учун муносиб, адолат ва қонун устувор бўлган жамият барпо этиш эканлигини алоҳида таъкидлади.   

Шунингдек, партиянинг сайловолди дастурида ҳам халқимиз ва жамиятимизда кўп йиллардан буён ечимини кутаётган долзарб масалалар, уларнинг адолатли ечими бўйича ғоя ва таклифлар илгари сурилаётганлиги қайд этилди. Адолатли жамият барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш, мустақил суд-ҳуқуқ тизимини яратиш масалалари партиянинг устувор йўналишлари эканлиги айтилди.   

Шунингдек, сайловолди дастурида коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўриш, у билан боғлиқ жиноятлар учун жазони кучайтириш юзасидан самарали таклифлар илгари сурилган. Таълим ва тиббиёт соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этилди.   

Тадбирда парламентаризм ва парламент демократиясини ривожлантириш, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш, парламент фаолиятида очиқликни таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш режалари ҳақида ҳам маълумот берилди.   

Оммавий тадбир давомида партиянинг кўплаб соҳа ва йўналишларга оид амалий таклифлари, ғоя ва шиорлар йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.   

Тадбир давомида партия фаолиятига оид видеолавҳалар намойиш этилди.   

[gallery-19943]

Депутатликка номзодлар, “Ёш адолатчи” ва “Аёллар қаноти” вакилларининг чиқишларини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан тинглади. Партия етакчилари, фаолларининг тадбир иштирокчилари билан юзма-юз мулоқот ва савол-жавоблари жараёнлари юртдошларимизда “Адолат” социал-демократик партияси ғояларига хайрихоҳликни янада оширди. Тадбирнинг ўзида кўплаб ёшлар партия сафига қўшилиш истагини билдирди.   

Тадбирда сўз олганлар партиянинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдириб, бўлиб ўтадиган сайловларда партияга ва партия томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлар учун овоз беришларини айтиб ўтди, барча юртдошларимизни “Адолат” СДП учун овоз беришга чақирди.   

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари