Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партиянинг сайловолди митинги давом этмоқда
10:51 / 2019-10-21

Навоий шаҳридаги “Ёшлар хиёбони”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Бирмиз! қўлни қўлга берамиз!” шиори остида навбатдаги сайловолди митинги бўлиб ўтди.


Навоий шаҳридаги “Ёшлар хиёбони”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Бирмиз! қўлни қўлга берамиз!” шиори остида навбатдаги сайловолди митинги бўлиб ўтди.

Унда партия Марказий, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ҳунармандлар, спортчилар, партияга хайрихоҳ бўлган ёшлар, фаоллар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимиз бўйлаб сайловолди тарғибот тадбирларини янги формат ва янги кўринишда ўтказишдан кўзланган мақсад — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг шу йил 22 декабрга белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар муносабати билан “Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!” ва “Юксалиш йўлида қўлни қўлга берайлик!” шиорлари остида партиянинг сайловолди Платформасида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга оширишда партия хайрихоҳларини бирлаштириш ҳамда партия ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилди.

4.jpg

Тадбирда таъкидланганидек, бу йилги сайлов кампаниясига “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида старт берилиб, илк бора мамлакатимизда сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши эълон қилинди. Маълумки, сайлов бу, энг аввало халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгуси ҳисобланади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш партиянинг бош мақсади ҳисобланади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизда миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, халқимизнинг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқнинг миллий қадриятларига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

1.jpg

Митингда қайд этилганидек, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. “Инсон ўзгармаса — жамият ўзгармайди” шиори остида аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим-тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий урф-одатларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларни устувор билади.

Айни кунларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Навоий вилоятида ҳам аҳоли, айниқса, ёшлар орасида “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” шиори остида турли тадбирлар ташкил этилаётир. Мазкур тарғибот тадбири аввалгиларига нисбатан кенг кўламлиги ва аҳамияти, республика ва вилоят миқёсидаги фаоллар, жамоатчилик вакиллари, эстрада ва кино юлдузлари, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар, хотин-қизлар иштирок этгани билан тубдан фарқ қилди.

Митингда партия сафига кирган янги аъзоларга гувоҳнома топширилди ва фаол қатнашчиларга партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Абдували БЎРИЕВ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.