English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия вакиллари пахтакорлар даврасида
20:25 / 2019-10-14

Сайловолди ташвиқотини “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало инсонга хизмат қилиши керак” деган шиор асосида олиб бораётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари аҳоли гавжум жойлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётир.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги “Сарабек бобо” фермер хўжалиги дала шийпонида ташкил этилган галдаги тарғибот тадбири ҳам гавжум бўлди.

Партия вилоят кенгаши фаоллари пахта тераётган ҳашарчилар ҳузурига таниқли хонандалар билан бирга ташриф буюрди.

Ҳозиргача 100 тоннага яқин ҳосилни йиғиштириб олиб, шартнома мажбуриятини бажариш арафасида турган хўжалик пахтакорларининг руҳи баланд. Шунинг учун партия фаолларининг сайловолди дастури ҳақидаги чиқишларини ҳам кўпчилик эътибор билан тинглади. Энг муҳими, тарғибот гуруҳи таркибида келган санъаткорларнинг қўшиқ ва рақслари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

– Пахта мўл, терилган пахтанинг пули кунма кун берилмоқда, – дейди илғор теримчилардан бири Манзура Қурбонова. – Бугунги тадбир ҳам хуш кайфият бағишлади. Партиялар ўз дастурларини тарғиб қилиб, тарафдор тўплаш учун ҳаракат қилаётгани жамиятимизда юз бераётган яхши ўзгаришлардан бири. Тарғибот мақсадида концерт ҳам қўйиб беришгани бизга ўзгача куч берди. Одамнинг кайфияти яхши бўлса, иши ҳам баракали бўлади.

4 (1).jpg