Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари белгиланди
19:37 / 2024-02-01

Сарҳисоб

Бухорода Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. 

–2024 йил ҳам юртимизда муҳим сиёсий жараёнлар билан кечиши кутилмоқда, –дейди депутат Ф.Аминов. –Маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар ана шундай муҳим жараёнлардан биридир. Унга партиямизнинг барча фаоллари пухта ҳозирлик билан киришиши, O’zLiDePнинг энг муносиб номзодларини депутатликка тавсия этиши талаб этилади. Табийки, бу борада мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга эътибор қаратишимиз лозим бўлади. 

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири