Партия фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан маърифий тадбир уюштирилди.
Учрашувга партия фаоллари ва депутатлар, фахрийлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.


ХДП вилоят кенгаши раиси Б.Насриев тадбир қатнашчиларини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, партия ташкилотларида самарали фаолият кўрсатган, аммо бугун сафдошлари қаторида бўлмаган Ҳасан Нормуродов, Дўпал Носирова, Мажидхон Усмонов ва бошқа фидойиларни ёдга олди. Уларнинг ибратли ҳаёти, фаолияти ҳақидаги хотираларини баён этди.
Шундан сўнг айни пайтда пенсияда бўлган фахрийлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири