Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари ёшларни тадбиркорликка чорламоқда
21:08 / 2021-06-09

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида Гулистон шаҳридаги “Зиннур” ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ёшлар учун “Бизнес марафон” мотивацион тренинг ташкил этилди.

Тадбир OʻzLiDeP Сирдарё вилоят ҳамда Гулистон шаҳар кенгашлари, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлими ва Ёшлар келажагимиз жамғармаси вилоят филиали томонидан ташкил этилди.

Иштирокчилар дастлаб “Зиннур” корхонасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ва келгусидаги режалар, ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан таништирилди.

Ушбу кўргазмада қурилиш моллари, 30 хил рангдаги лаклар, эмульция қурилиш бўёқлари намойиш этилди.

Сўнгра корхонанинг қадоқлаш ва ранглаш жараёнлари, дунё брендлари билан беллашаётган 50 хилдаги спорт оёқ кийимлари, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ҳамда мебель жиҳозлари цехларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.

– Ушбу “Бизнес марафон” мотивацион тренингини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, “Ёшлар дафтари”га кирган йигит-қизларни “Зиннур” ишлаб чиқариш корхонасида ишлаш учун уларда касбга бўлган қизиқишни уйғотишдир, – дейди OʻzLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Рустам Қўшбоқов. – Ёш тадбиркорларга ва тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга партиямиз аъзоси бўлган тадбиркорларимизнинг тажрибаларидан ибрат олиш ва албатта, уларнинг муваффақиятларидан мотивация олишларини таъминлашдан иборат.

Куннинг иккинчи ярмида, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, “Абдулазиз Евро строй” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шуҳрат Эргашев, “Сабина ширмой нонлари” хусусий корхонаси раҳбари Наргиза Худойбердива, “Ўзбек инвест” корхонаси раҳбари Нурали Турсунов, хусусий тадбиркор Равшан Ганиев томонидан “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларига бевосита тааллуқли бўлган соҳаларда дуч келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этишда нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида билиб олди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА