Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари пахтакорлар ҳузурида
11:19 / 2025-10-20

"Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов бошчилигидаги партия вакиллари ҳамда халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатлари тумандаги Бердақ овули фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Агро-қәниге” фермер хўжалиги далаларидаги пахтакорлар ҳузурида бўлишиб, йиғим-терим мавсумида пахтанинг бир мисқолини ҳам далада қолдирмасдан, юртимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшаётган пахтакорларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

– Туманимиз аҳолиси жамоат ишларида уюшқоқлик билан иштирок этиб, қўшимча даромадга эга бўлмоқда, - дейди халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Махаматдин Гулимбетов.

Партия фаоллари томонидан уларнинг фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилиб, теримда фаол иштирок этаётган илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Қораўзак тумани Маданият уйи ходимлари эса теримчиларга концерт дастурини намойиш этишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА