Партия фаоллари пахтакорлар ҳузурида
Деҳқонларнинг меҳнати маҳсули пахтани нест-нобуд қилмай, йиғиб-териб олишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда.
Деҳқонларнинг меҳнати маҳсули пахтани нест-нобуд қилмай, йиғиб-териб олишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда.
Партиянинг вилоят ва шаҳар кенгашининг бир гуруҳ ходимлари партиянинг фаол аъзолари Азиз Сувонов, Икромжон Шодиев ва Азиза Аминовалар ҳомийлиги билан “Ҳорманг, пахтакорлар!” лойиҳаси доирасида пахтакорларга кўтаринкилик улашиш, уларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш, пировардида ғояларини тарғиб этиш мақсадида кўнгилочар-тарғибот тадбири ташкил этди.
Тарғиботчилар гуруҳи Навоий вилояти Кармана туманидаги “Зафар барака” фермер хўжалиги даласида бўлиб, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Йиғим-теримда фаол иштирок этаётган илғор теримчилар ҳомийлар томонидан озиқ-овқат жамланмалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Айниқса, шу ернинг ўзида мусиқий дастур ташкил этилгани теримчиларга хуш кайфият бағишлади.
Шунингдек, партия фаоллари Кармана тумани Нарпай қишлоғи “Ферузабону Навоий” фермер хўжалигида пахта тераётган теримчилар ёнида ҳам бўлишиб улар билан суҳбатлашишди. Ўз хоҳиш-истаги билан кўнгилли бўлиб пахта тераётган пахтакорлар ичидан энг илғор ўнталик ташкил этилиб, бу ўнталикка кирган теримчиларга ҳам озиқ-овқат жамланмалари ва совғалар улашилди.
Дарҳақиқат, партия вилоят кенгашининг пахта далаларида ташкил этаётган кўнгилочар тарғибот тадбирлари меҳнаткаш халқимизга кўтаринкилик улашиш баробарида, “Яхши дам — меҳнатга ҳамдам” деганларидек, уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшмоқда.