Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари ўз сайловчилари билан учрашиб, ногиронларга меҳр улашмоқда
13:04 / 2025-08-16

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги олдидан бўлиб ўтаётган тадбирларда сайловчилар билан дилдан суҳбат қурилиб, уларнинг ютуқ ва муаммолари ҳам тингланмоқда.

Партиянинг Жарқўрғон туман кенгаши ҳамкорлигида 5-мактабда ташкил этилган учрашувда партия фаоллари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Юзма-юз мулоқот чоғида маҳаллий Кенгашлар депутатлари мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар, таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, очиқлик сиёсати ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.  

Сайловчилар, шу жумладан, мактаб ўқитувчилари ўқув муассасаларида чуқур билим ва юксак маънавиятли ёш авлодни тарбиялаш йўлида кўрсатилаётган  ғамхўрликлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, халқнинг маҳаллий Кенгашларидаги вакилларига мактабда мавжуд муаммоларни айтиб, ечимини топишга кўмаклашишни сўради. 1 минг 100 ўринга мўлжалланган ўқув даргоҳида 2 минг 200 ўқувчи таълим-тарбия олаётгани таъкидланиб, синфхона ва ўқув-техник жиҳозлар етишмаётганини маълум қилди.  

Учрашувда сайловчилар ўртага ташлаган масалалар бўйича депутатлик назорати ўрнатилди. Бир гуруҳ янги аъзоларга партия гувоҳномаси топширилди.  

Шу куни партиянинг “Меҳр улашайлик!” лойиҳаси доирасида тумандаги  Нефтчилар маҳалласида партия фаоллари ногиронлиги бор Ибрагим Холбоев ҳолидан хабар олиб, унга озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири