Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари билан учрашувлар
17:37 / 2024-02-02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова партиянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги фаолияти билан танишмоқда.

Раис партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари билан мулоқот ўтказди. 

Учрашувда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид партия олдида турган вазифалар тўғрисидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутатлик гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, партия олдида турган долзарб масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. 

[gallery-15754]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари