Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаолияти: ижрочи эмас, балки ташаббускор
10:11 / 2025-07-16

Маълумки, сиёсий партияларнинг таъсир кучини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири унинг ички тузилмаси, маҳаллий бўғинлардаги ижро интизоми ва ташкилотлараро ҳамкорликнинг қай даражада шаклланганидир. “Адолат” социал-демократик партияси бу борада замон талабларини теран англаб, ўз ички механизмларини ислоҳ қилиш, маҳаллий ташкилотлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва фаолият самарадорлигини оширишни стратегик устувор вазифалардан бири, деб билади.

Нурафшон шаҳрида мазкур партия ташаббуси билан “Ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. 

Унда Марказий аппарат масъуллари, туман, шаҳар ва вилоят кенгашлари ходимлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари қатнашди. Дастлаб “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов сўзга чиқиб, партия фаолиятида ҳудудий ва маҳаллий бўғинлар роли ортиб бораётганини таъкидлади. Энди улар фақат ижрочи эмас, балки ташаббускор ва сиёсий таъсир кучига эга марказ сифатида ҳаракат қилиши лозимлиги айтилди. 

[gallery-24334]

Бу борада партия ички тузилмасида ҳисобдорлик ва интизомни таъминлаш, хусусан, бошланғич ташкилотларда ташкилий-ҳуқуқий тартибларни юритишда ягона стандарт ва назорат механизмларини йўлга қўйиш орқали барча бўғинлар ўртасида изчил ва таъсирли муносабатлар тизимини шакллантириш қайд этилди.

Шундан сўнг, Кенгаш раиси ўринбосари Озода Парпибоева партиянинг келгусида қандай сиёсий таъсир кучига эга бўлиши унинг маҳаллий тузилмалари қай даражада фаол ишлашига аҳамият қаратиб, мазкур йўналишда ҳар бир қуйи бўғин ўз ҳудудида фуқароларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиши юзасидан фикр билдирди. 

Семинар давомида партия ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари ижроия қўмиталари, пленумлари ҳамда раҳбарларнинг ваколат ва вазифаларини норматив асосларда, масъулият ва ташаббускорлик билан ташкил этиши борасида муҳокамалар бўлди. 

Якунда йиғилиш иштирокчилари иш фаолиятини ташкил этишда ўзининг иш тажрибаси, фаолият мезонлари ва ҳамкорлик алоқалари билан ўртоқлашди. Мутасаддилар томонидан уларга зарур ҳуқуқий ва ташкилий тушунтиришлар берилди. 

А.Мусаев, А.Алижонов, ЎзА.(сурат)