Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия етакчиси йўлсозлар ва темирйўлчилар билан учрашди
09:53 / 2024-10-24

"Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Ховос туманидаги тарғибот пункти фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида пунктдаги тарғибот материаллари, зарур сиёсий қўлланма ва дастурлар, мультимедиа кўргазма воситалари, партия шиорлари ёрдамида партия сайловолди дастурини кенг жамоатчиликка етказиш кераклиги таъкидланди.

Партия етакчиси  "Темирйўлчилар" маданият саройида партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, йўлсозлар, темирйўлчилар ва ОАВ вакиллари билан учрашди. Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши раиси Жамол Комилов сайловолди кампанияси доирасида вилоят кенгаши томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, ўтказилаётган тадбир ва лойиҳалар, депутатликка номзодлар ҳамда тарғибот пунктлари фаолияти юзасидан маълумот берди.

"Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова сўзга чиқиб, "Адолат" СДП томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида сайловчилар билан ўтказилган  бевосита мулоқотлар юқори кайфиятда, сайловчиларнинг фаоллиги остида ўтаётганини қайд этиб, одамларнинг бугунги кундан рози бўлиб  яшаётганини, ислоҳотларга дахлдорлигини, сайловларга ва, айниқса, номзодларнинг дастурларига жуда катта қизиқиш билан қараётганини таъкидлади.  

— Сайловчилар билан учрашувлар биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бундай юзма-юз, жонли мулоқотлар пайтида сизларни ўз сайловолди дастуримиз билан таништирамиз. Шу билан биргаликда сайловчиларнинг дастуримиздаги у ёки бу таклиф-ташаббусларимизга оид муносабатларини эшитамиз. Шу маънода бугунги учрашувимиз очиқ ва самимий, сермазмун бўлади, бизлар бир-биримизни янада яқиндан билиб-таниб оламиз, дея ишонаман. Айниқса бугунги учрашувимиз Ховос темирйўлчилар маданият саройида шу соҳа вакиллари билан ўтаётганлиги жонли мулоқотимизга алоҳида кўрк ва мазмун бағишламоқда, деб ўйлайман,-- деди сиёсий кенгаш раиси.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири