Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия қайси йўналишларга асосий эътиборни қаратади?
17:43 / 2020-01-27

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва парламент палаталаридаги маърузаларидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифалар белгилаб олинди.

Хўш, партия қандай устувор вазифаларни ўз олдига мақсад қилди? Қайси йўналишларга асосий эътибор қаратилади?

2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганидан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқиш бўйича аниқ таклифлар бериш;

Инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг эркинлиги, инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, инвестиция билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида Инвестиция кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш;

“Табиий монополия ва рақобат тўғрисида”ги қонунни янгилаш ва Иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

Бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни кучайтириш йўналишида “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги ва “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва аниқ таклифлар бериш;

Инвестиция жалб қилишнинг самарали воситаларидан бири бўлган давлат-хусусий шериклик механизмларини транспорт, энергетика, йўл, коммунал, тиббиёт, таълим каби соҳаларга кенг татбиқ этиш;

“яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини чуқур таҳлил қилиб, унга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурга таклифлар бериш;

Иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини камайтириш мақсадида “Солиқ – 2025” стратегиясини ишлаб чиқиш, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига тегишли таклифлар киритиш;

“Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, бу бўйича ҳудудларда тадбиркорлар иштирокида муҳокамалар ташкил этиш;

Қишлоқларда кичик ишлаб чиқариш корхоналари тармоғи, қишлоқ хўжалиги кластерлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, уларга чуқур ишлов бериш, транспортда ташиш ва сотиш бўйича кичик ишлаб чиқариш корхоналари тармоғини ривожлантиришга оид қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида “Кластерлар фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Кооперация ва кластерлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

“Парламентда менинг ўрним”, “Хавфсиз интернет”, “Старт-ап”, “Келажак депутатлари”, “Агар мен депутат бўлсам” каби мақсадли лойиҳаларни ташкил этиш, “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси доирасида Қашқадарё вилоятида “Ёшлар қаноти” республика форумини ўтказиш;

Шу билан бирга ижтимоий-иқтисодий, халқаро масалаларни ўз ичига олган бир қатор вазифалар партиянинг чора-тадбирлар режасидан ўрин олди.

Бу вазифаларнинг ижроси қанчалик таъминланади? Буни партия фаолияти давомида кузатамиз.