Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паррандачиликдаги муаммолар ўз ечимини топади
15:38 / 2018-11-27

Самарқанд туманидаги кўп тармоқли “Ғофуров С боғлари” фермер хўжалигида 15 минг бройлер жўжа парваришланмоқда.


Самарқанд туманидаги кўп тармоқли “Ғофуров С боғлари” фермер хўжалигида 15 минг бройлер жўжа парваришланмоқда.

photo5470134859050625372.jpg

2014 йилда фаолият бошлаган хўжаликнинг ер майдони 10 гектардан иборат. Шундан 4 гектарида узум, 3,5 гектарида ғалла, 2,5 гектарида сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. 150 тонна сиғимга эга музлатгичда узум ва картошка сақланмоқда.

photo5470134859050625372.jpg

Хўжалик ойига ўртача 15 тонна парҳез гўшт етказиб беради. Хўжаликнинг ўзида инкубатор ташкил қилинган. Ойига 24-25 минг дона жўжа чиқарилади. Ўз эҳтиёжидан ортиғини якка тартибдаги тадбиркорларга, аҳолига арзон нархларда сотади. Энг муҳими, парранда парвариши учун зарур бўлган омихта ем ҳам хўжаликнинг ўзида тайёрланади. 

– Давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қарори айни муддао бўлди, – дейди хўжалик раҳбари Ш.Ғофуров. – Қарор билан танишиб чиқдим. Унда айни пайтда паррандачилик хўжаликлари фаолиятида мавжуд камчиликларнинг барчаси аниқ-равшан кўрсатилган. Муаммоларнинг ечими ҳам алоҳида қайд этилган. Жумладан, бизнинг фаолиятимизда омихта ем ишлаб чиқаришда соя шроти билан боғлиқ муаммо асосий ўринда туради. Шунингдек, буғдой хариди бўйича муаммолар ҳам анча бош қотиришга мажбур қилади. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун эндиликда зарур ёрдам кўрсатилишидан, шароит яратилишидан мамнунмиз. 

Хўжалик раҳбарининг таъкидлашича, 2019 йилда хўжаликда 50 минг дона бройлер жўжа парваришига мўлжалланган товуқхона қуриш, паррандачилик хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан бирга, балиқчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.