ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Турғунбой Жўрабой Мунаввар” кўп тармоқли фермер хўжалигида пахта-ғалла етиштиришдан ташқари паррандачилик йўлга қўйилган.
Айни пайтда хўжаликда 20 мингта жўжа парваришланмоқда. Маълумки, жўжалар 40 кун давомида тўлиқ етилиб, ўртача 4,5–5 килограммгача вазн тўплайди. Ҳозирги кунда ушбу маҳсулотнинг бир килоси маҳаллий бозорда 25 минг сўмдан сотилаётир.
[gallery-24054]
Фермер хўжалиги раҳбари Ҳусанбой Усмоновнинг таъкидлашича, паррандачилик йўналишидан йилига 300–400 миллион сўмгача даромад олинмоқда.
– Мақсадимиз – замонавий ва юқори даромадли аграр ишлаб чиқариш турларини кўпайтириб, маҳаллий аҳоли бандлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарорлигига ҳисса қўшишдир, - дейди Ҳусанбой Усмонов.
Маълумот учун. Фермер хўжалиги жорий йилда давлатга ғалла сотиш шартнома режасини ошиғи билан бажарди
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА