Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паррандачилик сердаромад соҳа
15:34 / 2020-10-05

Етти хазинанинг бири ҳисобланган паррандачилик машаққатли, аммо сердаромад соҳалардан биридир.


Етти хазинанинг бири ҳисобланган паррандачилик машаққатли, аммо сердаромад соҳалардан биридир. Шу боис ҳам мамлакатимизда тадбиркорликнинг ушбу тури билан шуғулланиб, даромад олаётган ҳамюртларимиз кўпчиликни ташкил этади.

 Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эса илғор хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганган ҳолда ҳудудларда парранда етиштиришни такомиллаштириш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар яратиш имконини берди.

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Муҳаммад Али қувончи» масъулияти чекланган жамияти 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, транспорт воситаларига ёқилғи қуйишга ихтисослашган эди. 2017 йилнинг охирида жамият таркибидаги 3 гектар майдонда паррандачилик корхонаси барпо қилинди.

70 минг парранда парваришланаётган корхонада айни кунда 50 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллиард сўмдан иборат бўлиб, маҳсулот ички бозордан ташқари Тошкент ва Самарқанд бозорларига етказиб берилмоқда. Ҳозирда корхонадаги паррандаларга инфекция юқмаслиги учун вақтида дезинфекция қилиниб, эмлаш ишлари олиб бориляпти.

photo_2020-10-05_15-36-26.jpg

photo_2020-10-05_15-36-29.jpg