Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паррандачилик ривожланмоқда
06:34 / 2022-05-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхон воҳасининг Термиз туманида фаолият юритаётган “Термиз паррандачилик фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли парҳезбоп гўшт ва тухум  етказиб бермоқда. 

Ҳозирда фабрикада 204 минг бош товуқ, 88 минг бош жўжа парвариш қилинмоқда. Сўнгги 4 ой давомида 19 миллион 710 минг дона тухум ва 124 тонна гўшт маҳсулоти ички бозорга чиқарилди. 

[gallery-7298]

МЧЖ шу кунларда фаолиятини ривожлантириш мақсадида банкнинг 9 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳисобидан хориждан замонавий асбоб-ускуналар келтириш ҳамда озуқа ем маҳсулоти сотиб олиш ҳаракатида. 

Паррандачилик фабрикасида 198 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. 


 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА