Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби билан учрашув
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женева шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женева шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди.
Мулоқот давомида мамлакатимизнинг мазкур ташкилот ижроия қўмитасига аъзолиги нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда жамиятнинг барча жабҳаларида амалга ислоҳотлар, юз бераётган ижобий ўзгаришлар Парламентлараро Иттифоқнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ғояларига тўлиқ мос келиши таъкидланди.
Мартин Чунгонг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини маъқуллади. Мурожаатномада Ўзбекистонни янада ривожлантириш ва ушбу жараёнда парламент ролини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари белгилаб берилганини эътироф этди.
Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Самарқандда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича форумнинг долзарблигини қайд этиб, мазкур анжуманда шахсан иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Форумда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Парламентлараро Иттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.