Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламент қандай вазиятларда ўзини ўзи тарқатиб юбориши мумкин?
15:59 / 2023-09-27

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

Мажлисдаги муҳокамалар давомида депутат Аъзам Тўлабоев ушбу норма ҳақида тўхталиб, парламент қайси вазиятларда ўзини-ўзи тарқатиб юбориши мумкин, қандай асосларга таяниб ушбу норма ишга тушади, деган саволни ўртага ташлади.

— Бу конституциявий норма ҳисобланади. Бош қомусимизда парламент қандай ҳолатларда Президент томонидан тарқатиб юборилиши кўрсатиб ўтилган. Аммо парламент қандай ҳолатларда ўзини ўзи тарқатиб юбориши кўрсатилмаган. Агар айнан асосларни қонунда кўрсатиш керак бўлса, аввало, уни Конституцияга киритиш лозим бўлади. Ҳар қандай ҳолатда, агар депутатларнинг етарли овози йиғиладиган бўлса, парламент ўзини ўзи тарқатиб юбориши мумкин. Бу Конституцияда белгиланган. Қонунда муайян асосларни кўрсатадиган чекловчи нормани киритиш маъқул эмас, — деб жавоб берди қўмита раиси Жаҳонгир Ширинов.

М.Комилова, ЎзА