Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Парламeнт ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди
16:02 / 2021-06-01

Нукус шаҳрида «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти иштирокчилари спортнинг мини-футбол ҳамда бадминтон сингари турлари бўйича баҳслашди.

Мини-футбол бўйича ўтказилган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси жамоаси, бадминтон бўйича хотин-қизлар ўртасида Жўқорғи Кенгес қўмита раиси, депутат З. Реймова биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

[gallery-2631]

Мусобақанинг ҳудудий босқичи ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А. Давлетов иштирок этди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир доирасида санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА