Паркентлик ота 36 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлади
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алимент маблағларини ундириш бўйича алоҳида ишлар қилинмоқда.
Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, бюронинг Паркент тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Е.Васильевичдан, А.Васичева фойдасига даромадини 25 фоизи миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Суд қарорига асосан, ижрочилар ундирув ҳаракатларига киришади. Шундан сўнг ота фарзандининг вояга етгунгача тўлаши лозим бўлган алиментни олдиндан тўлаб қўйиш таклифини билдирган.
Натижада, ота жами 36.000.000 сўм миқдоридаги маблағни тегишли тартибда ундирувчига тўлаган.
Мафтуна Каримова, ЎзА