Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркент Оҳангарон шаҳрини арзон мева-сабзавотлар билан таъминлайди
09:03 / 2020-10-19

Ишлаб чиқарилган ноз-неъматлар аҳоли эҳтиёжидан ортиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб берилади. Хорижга маҳсулотларни экспорт қилиш салмоғи ҳам юқори.


Паркент тумани Тошкент вилоятида иқтисодий имкониятлари катта ҳудудлардан ҳисобланади. Айниқса, бу ерда узумчилик, боғдорчилик ва полиз маҳсулотлари етиштириш яхши ривожланган.

Ишлаб чиқарилган ноз-неъматлар аҳоли эҳтиёжидан ортиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб берилади. Хорижга маҳсулотларни экспорт қилиш салмоғи ҳам юқори.

Паркент туман ва Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилотлар, фермер хўжаликлари билан шартномалар расмийлаштирилди. Унга кўра, тегишли ташкилотлар, фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик (картошка, сабзи, гўшт ва бошқалар) маҳсулотларини етказиб бериш, куз-қиш мавсумида уларнинг захираси яратилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Энди Паркент тумани фермерлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бир қисми Оҳангарон шаҳри аҳолиси учун сифатли ва арзон нархларда етказиб берилади.