Дунёнинг турли бурчакларида кузатилаётган ўзига хос, қизиқарли ва диққатга сазовор воқеалар, айниқса, суратлар ёрдамида назар ташланса, тасаввуримизда янада жонли, ҳаққоний гавдаланади.
“Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган дунё воқеалари қисқача тафсилотини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Буюк Британиядаги темир йўл лойиҳасида фойдаланилган улкан туннел кавлаш машинаси 16 километр масофада қазиш ишларини якунлади. Мазкур туннел Лондон ва Бирмингемни боғлайдиган темир йўлнинг бир қисмидир.

Ёш роҳиблар Таиланддаги Ват Дҳаммакая шаҳрида Маха Буча номли йиллик диний маросимда тўпланмоқда.

AҚШ собиқ Президенти Доналдь Трамп Мэриленд штатида бўлиб ўтган Консерватив сиёсий ҳаракат конференциясида нутқ сўзламоқда. У Мичигандаги праймеризда Никки Хейли устидан ғалаба қозониб, Республикачилар партиясидан президентликка номзодлик мақомини мустаҳкамлади.

Франциялик фермерлар Париждаги “l'Arc de Triomphe” майдонидаги йўлларни тўсиб қўйишди. Деҳқонлар бутун Франция бўйлаб иқтисодий инқироз муносабати билан ва ҳукумат ёрдам бермаётганига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Бангладеш пойтахти Даккадаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсон жароҳатланди. Суратда ўт ўчирувчилар қутқарув амалиёти чоғида ярадорларни олиб кетаёгани акс этган.

Уганданинг “Soft Ground Wrestling” терма жамоаси аъзолари Муконодаги қўналғада машғулот ўтказмоқда.

Кўчирилган фаластинликлар Ғазо сектори жанубидаги чодир ёнида бепул озиқ-овқат олиш учун навбат кутиб туришибди.

Техасдаги “Smokehouse Creek” ўрмонида содир бўлган ёнғин оқибатида нобуд бўлган сигирнинг жасади далада ётибди.

Колумбиянинг Меделлин шаҳрида вертолёт кучли шамол таъсирида қулаб, бино томига осилиб қолди.

Италиялик модел Миландаги мода ҳафталигида Токио Жеймснинг “Куз/Қиш-2024” либослар мажмуасидан намуна тақдим этмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг Сонгчхон округидаги завод қурилишига пойдевор қўйиш маросимида иштирок этди.

Украиналик ҳарбий хизматчи Харьков шаҳри яқинида радиацияли, кимёвий ва биологик хавфли машқда қатнашмоқда.

Сомалилик аёллар ва уларнинг фарзандлари сув олиш учун йиғиляпти. Иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик туфайли Ладан аҳолисининг бир қисми уйини тарк этишга мажбур бўлган.

12 ёшли Стивен Мудога Кениянинг Элбургон шаҳридаги фермада чигирткалар тўдасини қувяпти. Ёмғир кечикаётгани мамлакатда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашни қийинлаштирди.

Хорватиялик Валентина Кафолла Италиянинг Лагоди Aнтерсельва шаҳрида “муз остида динамик эркин сузиш” йўналишида 140 ва 80 метр масофаларга икки қанотли сузиш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатди.

Ўтган йил октябрь ойида Мексикада содир бўлган “Отис” тўфони ишдан чиқарган қайиқлар ҳалигача Aкапулькодаги дарё соҳилида қаровсиз ётибди.

Филиппиннинг Думагуете шаҳридаги бозорда аёл харидор сотиб олаётган тухуми сифатини текшириб кўряпти.

Ўт ўчирувчилар Испаниянинг Валенсия шаҳрида ёниб кетган турар-жой биносини кўздан кечирмоқда.

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида бўлиб ўтадиган Медарам Жатара фестивали олдидан диндор ўз вазнига тенг миқдорда зайтун сотиб оляпти.
Ўткир Алимов, ЎзА