Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Париждаги Лувр музейи иш ташлаш туфайли ёпилди
14:15 / 2026-01-13

Франциядаги Лувр музейи ходимлари раҳбарият билан келишмовчиликлар туфайли яна иш ташлаш эълон қилди. Натижада, музей 12 январ куни ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлди.

Лувр веб-сайтида жойлаштирилган хабарга кўра, музей кассасида бир кунлик ташриф учун чипталарни брон қилганлар автоматик равишда пулларини қайтариб олишади.

Иш ташлашни давом эттириш тўғрисидаги қарор музейнинг етакчи касаба уюшмалари томонидан қабул қилинди. Улар Франция Маданият вазирлиги ва Лувр раҳбарияти асосий масалалар бўйича музокараларда етарлича ютуқларга эришмаган, деб ҳисоблашди.

Муассаса ходимлари иш шароитларни яхшилаш ва музейни бошқариш амалиётини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Музейнинг сешанба куни ёпилганини ҳисобга олсак, Лувр камида 14 январгача ёпиқ бўлади.

Г.Сатторова, ЎзА